2009 йил "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан тўқнаш келган.
Ўша мавсумда ОЧЛда чорак финалгача етиб борган жамоамиз гуруҳда "Ҳилол"ни қабул қилган. 17 март куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда 1:1 натижаси қайд этилган. Меҳмонлардан руминиялик Мирел Радой гол урган бўлса, "Шерлар"дан Зайниддин Тожиев ҳисобига тўп ёзилган. Рақиб таркибида Вильхелмссон, Ки Хён, Қаҳтони каби машҳур футболчилар тўп тепишган. Ўша ўйинда "Пахтакор" таркибида майдонга тушганлардан Анзур Исмоилов айни пайтда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўйинни тўлиқ ҳолда ушбу ҳаволада томоша қилинг:
"ПАХТАКОР" - "АЛ ҲИЛОЛ" - 1:1 (0:0)
2009 йил 17 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10000 томошабин.
Ҳакам: Сун Баожи (Хитой).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Боян Миладинович, Илҳом Суюнов, Одил Аҳмедов, Дилшод Шарофетдинов (Шерзод Каримов, 56), Дарко Маркович, Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Зайниддин Тожиев (Фарҳод Тожиев, 69).
"Ал Ҳилол": Муҳаммад Ал Деайя, Осама Ҳавсави, Абдуллоҳ Зори, Муҳаммад Солиҳ, Мажид Маршади, Ҳолид Азиз, Мирел Радой, Аҳмад Фрайди (Тариқ Иброҳим, 56), Сеул Ки Хён, Кристиан Вильхелмссон, Ёсир Қаҳтони (Муҳаммад Анбар, 89).
Голлар: Радой, 55-пен - 0:1. З.Тожиев, 57 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Вильхелмссон, 16. Фрайди, 23. Алиқулов, 25. Гейнрих, 27.