Клуб янгиликлари

Гол+ассист борасида Черан 25 балл тўплади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор"нинг 2021 йилдаги гол+ассист борасида футболчилар кўрсаткичида ҳам Драган Черан етакчи бўлди.

Мавсум давомида Черан 19 гол уриб, 6 бор жамоадошлари гол уришига кўмаклашди. Ундан кейин Ҳожимат Эркинов 10 балл тўплашга эришди. Ёш ярим ҳимоячи ҳисобида 8 гол ва 2 ассист мавжуд. Ҳимоячилар орасида энг яхши натижа Фарруҳ Сайфиевга тегишли бўлди. Унда бир голга қўшимча етти ассист жамғарилган. Шунингдек, Шерзод Темиров ва Азиз Турғунбоевда ҳам 8 балл бор.

Гол+ассист борасида кўрсаткичлар
25 - Черан (19+6)
10 - Эркинов (8+2)
8 - Темиров (8+0), Турғунбоев (5+3), Сайфиев (1+7)
6 - Дердийок (4+2)
5 - Муҳиддинов (3+2), Рашидов (2+3), Собирхўжаев (0+5), Алижонов (0+5)
4 - Холматов (1+3), Аброр Исмоилов (1+3)
3 - Матич (2+1), Ҳамробеков (1+2)
2 - Йўлдошев (2+0), Азмиддинов (2+0), Ҳамдамов (0+2)
1 - Кримец (1+0), Холдорхонов (0+1).