Клуб янгиликлари

Черан "Пахтакор"нинг 2021 йилдаги тўпурари

Клуб янгиликлари
Сербиялик легионеримиз жорий йилда турли мусобақаларда 19 гол муаллифига айланди.

"Пахтакор" 2021 йил 37 беллашувда 62 тўп киритди. Шулардан 60таси футболчиларимиз ҳисобига ёзилган бўлса, икки голни рақиб ўйинчилари ўз дарвозасига киритиб қўйган. 60 голни жами 15 футболчимиз урган.

Черан 16 голини Суперлигада, 2 тўпини Чемпионлар Лигасида ва бир тўпни Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида киритган. Шерзод Темиров ва Ҳожимат Эркинов ҳисобида эса 8тадан гол мавжуд. Темиров барча голларига Суперлига учрашувларида муаллифлик қилган бўлса, Эркинов учта мусобақада гол уришга эришган. Азиз Турғунбоев 5, Эрен Дердийок 4 ва Шароф Муҳиддинов 3 тўп муаллифи бўлган.

"Пахтакор"нинг 2021 йилги тўпурарлари
19 – Черан
8 – Темиров, Эркинов
5 - Турғунбоев
4 - Дердийок
3 - Муҳиддинов
2 – Матич, Рашидов, Йўлдошев, Азмиддинов
1 - Сайфиев, Холдорхонов, Холматов, Аброр Исмоилов, Ҳамробеков.