Голландиялик мутахассис жамоамиз билан олтин медалларга эга чиққан тўртинчи хорижлик мураббийга айланди.
Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ва Шота Арвеладзе (Грузия, "Пахтакор") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланганди. Арвеладзе ва Агамуродов икки мартадан чемпион бўлишган. Хюистра эса жамоамизда чемпионликка эришган тўртинчи хорижлик мураббий бўлди.