Клуб янгиликлари

"Пахтакор" асосий таркиби 5 январгача таътилга чиқди

Клуб янгиликлари
2021 йилги мавсумни якунлаган жамоамиз аъзолари 5 январгача таътилга чиқди.

Кейинги мавсумга тайёргарликка жамоа 5 январдан Тошкентда киришади. Миллий терма жамоанинг январдаги йиғини сабабли хорижда йиғин фақат февраль ойида ўтказилиши мумкин. Якунига етган мавсумда "Шерлар" Ўзбекистон чемпионига айланиб, Суперкубокни қўлга киритишди.