Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги финалини Аҳрол Рисқуллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида ишлайдиган расмийлар номи маълум бўлди.

У шу пайтга қадар чемпионатлар доирасида жамоамиз иштирокида етти ўйинда ишлаган. Улардан тўрттасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, икки баҳсда имконият бой берилган ва бир бор дуранг қайд этилган. Кубокда эса икки баҳсни бошқарган ва ҳар иккисида жамоамиз зафар қучган. Рисқуллаевга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Баҳсда ВАР тизимидан фойдаланилади.

“ПАХТАКОР” – “НАСАФ”
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Тимур Гайнуллин (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Тошкент).
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев (Бухоро).
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко (Тошкент).
Комиссар: Александр Давиденко.