Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2009" Тошкент шаҳар чемпионига айланди

Клуб янгиликлари
Футбол мактаблари жамоалари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз ғолиб бўлишди.

7 беллашувда 16 очко тўплаган ёш футболчиларимиз ушбу ёш тоифасида шаҳарда барчадан кучли эканликларини исботлашди. Сўнгги ўйинларда "Дўстлик" 3:0 ва "Локомотив Б" 1:0 жамоалари доғда қолдирилди. Азиз Талхатов ва Азиз Максумов шогирдлари шу тариқа шаҳар чемпионларига айланишди.