Жамоамизнинг сербиялик легионери Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордини ўрнатди.
У кетма-кет уч мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди. Шунингдек, у якка ҳолда тўпурар бўлган биринчи футболчи бўлди. Бунгача айни пайтда клубимиз спорт директори сифатида ишлаб келаётган Жаъфар Ирисметов уч бор тўпурарликка эришган ягона футболчи бўлиб турганди. Фақат Ирисметов бир мавсумда Олег Шацких билан бирга тўпурар бўлганди. Шу тариқа Черан бу борада ҳам рекорд натижа қайд этди. "Пахтакор" таркибида Драган Суперлигада 91 ўйинда 63 гол муаллифига айланди. Жамоамиз учун урган жами голлари сони 91тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса Черан 97 гол муаллифига айланиб улгурди. "Насаф" ва "Пахтакор"даги фаолияти давомида сербиялик легионер жами 121 гол муаллифига айланди.