U-21 жамоамиз ўртоқлик ва шоу ўйинида Россиянинг "Амкал" жамоасини мағлубиятга учратди.
Ўзига хос шоуга айланиб кетган ўйинда жамоамиз сафида академия тарбияланувчиларидан иборат жамоа ҳаракат қилди. "Амкал" сафида эса профессионал тарзда футбол билан шуғулланган бир неча футболчи ўйнади. Ҳар икки жамоанинг стадионга келган ишқибозларга ёқадиган чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этганини таъкидлаш лозим. Ёшларимиздан Аббос Эргашбоев, Рустам Турдимуродов ва Сарвар Шарипов гол урган бўлса, рақибдан Стас Сичёв ва "Бухоро"нинг собиқ футболчиси Олег Дражжук зафар қучди.
Стадионга ташриф буюрган мухлислар шоу-бизнес юлдузлари иштирокида концерт дастурини томоша қилиб, ютуқли ўйинда кўплаб қимматбаҳо совғалар соҳибига айланишди.
"ПАХТАКОР" U-21 - "АМКАЛ" - 3:2 (2:1)
"Пахтакор": Йўлдошев, Поёнов, Ортиқбоев, Абдураззоқов, Пўлатов, Раҳматуллаев, Абдусаломов, Амир Шодмонов - shadsway, Эргашбоев Ўринбоев, Ирисметов.
Захира: Нажафалиев, Боймуродов, Шарипов, Абдулазизов, Мансуров, Тодоров, Мустафоқулов, Мифтахуддинов, Турдимуродов, Беглархонов.
“Амкал”: Моменко, Феликс, Сичев, Бара, Левшук, Андрей Сибскана, Вася Маврин, Олег Дражжук, Герман Попов - Эль Класико, Чужой, Майк Крапевников.
Голлар: Эргашбоев 10, Турдимуродов 38, Шарипов 71 - Сичёв 1, Дражжук 80.