Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти "Динамо" Москва фаолияти билан танишишди

Клуб янгиликлари
Клубимиз раҳбарияти Москванинг "Динамо" клубига ташриф буюрди.

Клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов ва стратегик ривожланиш бўйича директор ўринбосари Аваз Муталов, шунингдек, "Uzcard" тўлов тизими ва "Иннотех" компаниялар гуруҳи раҳбарияти биргаликда Москванинг "Динамо" футбол клуби академияси ва "ВТБ Арена"га ташриф буюришди. Унда фаолият юзасидан тажриба алмашиб, спортда инновацияларни қўллаш юзасидан фикрлар алмашилди. "Динамо" академияси самарали иш юритиб келмоқда ва клубнинг янги стадиони барча қулайликларни муҳайё этган ҳолда барпо этилган. Уларнинг фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб, зарур тажрибаларни "Пахтакор" футбол клуби ривожланиши учун қўллаш раҳбарият режасидан ўрин олган. Академиямизнинг  янада самарали иш юритиши, замонавий технологияларни клуб тараққиёти учун татбиқ этишда "Динамо"дек катта клублар тажрибаси асқотиши табиий.

Клуб раҳбарияти футболи ривожланган давлатлар клублари тажрибаларини мунтазам ўрганиб боришда давом этади.