"Пахтакор" ёшлари 10-турда "Бухоро"га имкониятни бой беришди.
Пешқадамлик қилаётган ёшларимизда бу сафар ўйин қовушмади. Бухороликлар ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритган ҳолда ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Тўраев ва Холиқов томонидан урилган голлар меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ютуғини таъминлади.
"Пахтакор" - "Бухоро" - 0:2 (0:1)
Ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
"Пахтакор": Раимов (Ҳамроев, 46), Алижонов, Ўрунов (Жўраев, 62), Г.Аҳмедов (Ғанихонов, 75), Авилов (Йўлдошев, 59), Эрмаматов, Сатторов, Юсупов (Соатов, 81), Нуруллаев (Собиржонов, 59), Иброҳимов (Саъдиллаев, 59), Маҳмудҳожиев
"Бухоро": Насимов, Каримов, Жумаев, Муҳиддинов (Жўраев, 46), Холиқов, Олимов (Шодмонов, 75), Тўраев (Нарзуллаев, 75), Жамшид Ҳасанов (Б.Ҳасанов, 78), Жасур Ҳасанов (Дилмуродов, 46), Қурбонов, Н.Ҳасанов.
Голлар: Тўраев, 28 - 0:1. Холиқов, 56 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 51. Олимов, 67. Собиржонов, 70. Саъдиллаев, 74. Каримов, 88.