2004 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси беллашувини тарихий ўйинлар рукнида томоша қилишингиз мумкин.
Мазкур баҳс гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида ўтказилган. Дастлабки турда Эронда "Зобахан"дан енгилган "Пахтакор" Тошкентдаги ўйинда Алексей Николаевнинг чиройли голи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритган. Гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган жамоамиз ўша мавсумда ҳам ярим финалга етиб борганди.
Беллашувни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:
"ПАХТАКОР" - "ҚАТАР" СК - 1:0 (1:0)
2004 йил 25 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 12000 томошабин.
Ҳакам: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Гочгули Гочгулиев, Бахтиёр Ашурматов, Алексей Николаев, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Элдор Магдеев (Вячеслав Пономарёв, 67), Леонид Кошелев, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев (Владимир Шишелов, 79).
Гол: Николаев, 44 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Жепаров, 66. Солиев, 72.