"Пахтакор" Суперлига 25-турида "Локомотив"ни сафарда йирик ҳисобда доғда қолдирди.
Ўйин давомида устунлик тўлиқ ҳолда футболчиларимиз тарафида бўлди ва жамоамиз кўплаб голли имкониятларни юзага келтирди. Ўйин бошидаёқ Матич тўпни дарвозабондан олиб қўйди, бироқ дарвозага зарба йўллай олмади. Кейинроқ Холматов ва Чераннинг уринишлари самарали якунланмади. Бўлим ўрталарида Эркинов бирга-бир вазиятда тўпни тўғри тепа олмади. Тўпни рақибдан ҳимоядаёқ кўп марта олиб қўйгани сабабли жамоамизда кўплаб қулай вазиятлар юзага келди. 36-дақиқада ҳисоб очилди. Собирхўжаев узатган тўпни Матич Эркиновга тўхтатиб берди. Ҳожиматнинг дастлабки зарбасини рақиб посбони қайтарган бўлса, иккинчи уринишда Эркиновнинг ўзи дарвозани ишғол қилди - 0:1.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилишда давом этган "Пахтакор" буни натижада акс эттирди. Ўйин қаҳрамони Ҳожимат Эркинов бўлди. 84-дақиқда Матичнинг уринишидан кейин дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳожимат дублини нишонлади. 86-дақиқада эса жарима майдони марказидан тўпга зарба берган Эркинов асосий таркибда биринчи хет-трикини нишонлади. Шу тариқа дербида "Шерлар" йирик ҳисобда зафар қучишди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
20 ноябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 911 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, А.Расулов, А.Буров, А.Раҳимов.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Локомотив": Илёсов, Қобилов, Махарадзе, Абдухолиқов, Қодирқулов (Сидиқов, 61), Жалолиддинов (Тошпўлатов, 72), Жумабоев, Ғуломов (Чикризов, 81), Муҳаммадиев (Рашидхонов, 72), Файзиев, Туропов (Аманов, 61).
"Пахтакор": Қувватов, Азмиддинов, Аъзамов (Чобанов, 46), Анзур Исмоилов, Сайфиев (Муҳиддинов, 55), Аброр Исмоилов (Иминов, 61), Собирхўжаев (Ҳамробеков, 76), Эркинов, Холматов, Черан (Файзуллаев, 76), Матич.
Голлар: Эркинов, 36 - 0:1. Эркинов, 84 - 0:2. Эркинов, 86 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Қобилов, 22. Сайфиев, 50. Аброр Исмоилов, 55. Махарадзе, 60. Азмиддинов, 60. Ғуломов, 68. Жалолиддинов, 70.