Фарҳод Нишонов бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз U-16 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати финалига йўлланма олишди.
Ярим финалда "Бунёдкор" билан кечган шиддатли тўқнашувда ёш футболчиларимиз ўйинни назорат қилишди ва кўплаб голли имкониятлар юзага келтиришди. Шу куни рақиб посбони жуда яхши ўйнаганини эътироф этиш жоиз. У кўплаб вазиятларда ҳамшаҳарларимизни муқаррар голлардан қутқарди. Беллашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Жамоамиздан Шаҳзод Имомов ва Темур Одилов тўп киритган бўлса, рақибдан Абдураҳмон Сулаймонов ҳамда Искандар Солиев гол муаллифига айланди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда "Пахтакор" дарвозабони Максим Муркаев рақибнинг уч зарбасидан кейин тўпни қайтариб, баҳс қаҳрамонига айланди. Серияда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган U-16 жамоамиз якшанба куни финалда "Насаф" билан майдонга тушади. Финал ўйини "Чиғатой" стадионида соат 15:00да старт олади.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" 2:2 (пенальтилар сериясида 1:3)
Голлар: Сулаймонов 15, Солиев 75 - Имомов 44, Одилов 90.
"Пахтакор": Муркаев, Адҳамов, Мирзабеков, Ҳамзаев, Зоҳидов, Ни, Саиднуруллаев, Одилов, Абдуманнонов, Имомов, Ўринбоев.
Захира: Эркинов, Тухсанов, Мўминов, Фомин, Эркинов, Баҳодиров, Анваров, Раҳимжонов.