25-турга белгиланган дербини фарғоналик ҳакам бошқариб боради.
Ушбу баҳс Мирзараимов учун Суперлигадаги дебют ўйинга айланади. Бунгача у юқори лигада бирор учрашувда бош ҳакам сифатида ишламаган. Унга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Александр Буров ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Акмал Раҳимов бажаради.
"ЛОКОМОТИВ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов (Фарғона), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Александр Буров (Бухоро), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Мамур Саидқосимов (Тошкент).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.