Клуб янгиликлари

Превью. "Локомотив" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлига 25-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив" билан майдонга тушади.

Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 35 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 21тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 75 гол урган "Шерлар" 32 тўп ўтказиб юборишган. 2020 йилги мавсумда ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда жамоамиз 7:0 ҳисобида муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5та тўп киритган! Ғалабалардан 6таси йирик натижа билан эришилган.

Сафардаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 9 ғалаба, 5та дуранг ва 3 мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 40:19. Меҳмондаги энг йирик ғалабамиз 6:1 натижаси 2005 йил кузатилган.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь, шанба куни соат 16:15да "Локомотив" стадионида бошланади.