Чорак финалда "Металлург"дан 3:0 ҳисобида устун келган тарбияланувчиларимиз ярим финалда иштирок этишади.
Темур Одилов, Муҳаммадали Зоҳидов ва Саидумар Саиднуруллаев томонидан киритилган уч гол жамоамизга чорак финалда йирик ғалаба келтирди. Шу тариқа "Пахтакор" академияси ПФЛ томонидан ўтказилган U-14 ва U-16 ёш тоифаларида ярим финалга йўлланма олган ягона жамоага айланди. Бу эса иқтидорли тарбияланувчиларимиз натижалари барқарор эканини кўрсатади.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 3:0
Голлар: Одилов 34, Зоҳидов 55, Саиднуруллаев 86.