"Бунёдкор" тарбияланувчиларидан 4:1 ҳисобида устун келган Фарҳод Нишонов шогирдлари гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатишди.
Учрашув жамоаларнинг қарама-қарши ҳужумлари билан бошланди. Бунда дастлаб рақиб ҳисобни очди. Искандар Солиев дарвозамизни ишғол қилди. Шундан кейин аста-секинлик билан ташаббусни қўлга олган ёш футболчиларимиз бўлим охирида вазиятни ўзгартира олишди. Муҳаммадали Ўринбоев пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, сал ўтиб боши билан дарвозага тўпни киритишга эришди. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозаси олдида голли имкониятларни юзага келтирган жамоамиз икки тўп уришга эришди. Саидумар Саиднуруллаев ва Темур Одиловнинг голлари ёшлар дербисида "Пахтакор"га йирик ғалаба келтирди. Шу тариқа ҳар уч беллашувда зафар қучган U-16 жамоамиз гуруҳни пешқадам сифатида тугатди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:2)
15 ноябрь. Тошкент. "Чиғатой" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Каримов, Ҳ.Баҳодиров, Д.Тиллоев.
"Пахтакор": Муркаев, Адҳамов, Мирзабеков (Ҳамробеков, 87), Ҳамзаев, Зоҳидов, Ни (Мўминов, 86), Саиднуруллаев (Туҳсонов, 88), Одилов, Абдуманнонов, Имомов, Ўринбоев.
Голлар: Солиев 10 - Ўринбоев 39-пен, 44, Саиднуруллаев 64, Одилов 90+1.