Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувида совғаларга эга бўлинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасида 12 май куни бўлиб ўтадиган учрашувда мухлислар қатор совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. Олий лиганинг 10-турида жамоамиз "Бухоро"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 plus" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +99871-2413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!