Тошкентда U-16 жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатига старт берилди.
Гуруҳ босқичи 1-турида "Қўқон-1912"даги тенгқурларига қарши майдонга тушган Фарҳод Нишонов бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз ўйин мобайнида ўзларининг устун эканликларини кўрсатишди. Қўқонликлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирган ёш футболчиларимиз биринчи бўлимнинг беш тўп киритишди. Данила Ни ҳисобни очган бўлса, Жавоҳир Баҳодиров дубл муаллифига айланди. Муҳаммадали Ўринбоев ва Равшан Абдуманнонов эса биттадан гол уриб, танаффусга жамоамизнинг 5:0 ҳисобидаги ютуқ билан йўл олишини таъминлашди.
Иккинчи бўлимда хотиржам ўйин намойиш қилган жамоамиз яна икки гол уришга эришди. Ҳар икки тўп Саидумар Саиднуруллаев ҳисобига ёзилди. Навбатдаги баҳсни "Пахтакор" 13 ноябрь куни "Арал Самали"га қарши ўтказади.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:7 (0:5)
Ҳакамлар: С.Абдураҳмонов, Б.Шавкатов, О.Ўролов.
"Қўқон-1912": Хўжаев, Зокиржонов, Эргашев, Муқимов, Исроилов, Мирзаев, Маҳмуджонов, Одилов, Кимсанов, Мирёқубов.
"Пахтакор": Муркаев, Адҳамов, Ҳамзаев, Зоҳидов, Ни, Саиднуруллаев, Одилов, Фомин (Имомов, 11), Абдуманнонов, Баҳодиров, Ўринбоев.
Голлар: Ни 15, Баҳодиров 18, 35, Ўринбоев 31, Абдуманнонов 41, Саиднуруллаев 49, 74.