Клуб янгиликлари

U-16 жамоамиз эртага Ўзбекистон чемпионатида иштирокини бошлайди

Клуб янгиликлари
"Қўқон-1912" тарбияланувчиларига қарши ўйин билан "Пахтакор"нинг 2005 йилда таваллуд топган футболчилари мамлакат чемпионати баҳсларига киришади.

Гуруҳ босқичида жамоамиз "Қўқон-1912", "Арал Самали" ва "Бунёдкор"даги тенгқурлари билан майдонга тушади. Беш гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга учта иккинчи ўрин соҳиблари чорак финалда ғолиблик учун курашни давом эттиришади. Дастлабки баҳс эртага "Чиғатой" стадионида "Қўқон-1912" билан соат 16:00да бошланади.

U-16 чемпионати гуруҳ босқичи тақвими

11 ноябрь, 16:00, Чиғатой
Қўқон-1912 - Пахтакор

13 ноябрь, 8:30, Бунёдкор
Пахтакор - Арал Самали

15 ноябрь, 11:00, Чиғатой
Бунёдкор - Пахтакор