"Пахтакор" U-18 жамоаси "Нурафшон"дан 6:2 ҳисобида устун келиб, олтин медаллар сари қадам ташлади.
U-18 биринчилигининг 21-турида Дмитрий Ан шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритишди. Ушбу ғалабадан кейин ёшларимиз тўплаган очколар сони 50тага етди. "Нефтчи"дан бир ўйин кам ўтказган тарбияланувчиларимиз 2 очко кам тўплаган. Қолган икки учрашувда "Локомотив" ва "Машъал"га қарши ўйнайдиган U-18 жамоамиз ҳар икки баҳсда зафар қучган тақдирда биринчилик ғолибига айланади.