"Пахтакор" бош мураббийи "Сурхон" билан баҳсдан кейин беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Бугун ўйин бошиданоқ яхши ҳаракат қилдик. Баҳс якунигача назоратни сақлаб турдик. Ўйиндан тўлиқ қониқдим. Биринчи бўлимда кўп имкониятлар бўлди. Улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз янада яхшиланди. Комбинациялар билан ҳужумга ўтиш кўпайди. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бир неча футболчилар жароҳатдан қайтишди ва бу ижобий таъсир қилди. Олдинда ҳали кубокдаги муҳим баҳс кутмоқда. Шунга жиддий тайёрланишимиз талаб этилади.