Клуб янгиликлари

"Сурхон" билан баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошқаради

Клуб янгиликлари
24-турга белгиланган беллашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради.

У шу пайтга қадар чемпионатлар доирасида жамоамиз иштирокида олти ўйинда ишлаган. Улардан учтасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, икки баҳсда имконият бой берилган ва бир бор дуранг қайд этилган. Рисқуллаевга қанотларда Анвар Маражабов ва Зиёдилла Абдураҳмонов ёрдам беради. Баҳсда ВАР тизимидан фойдаланилади.

“ПАХТАКОР” – “СУРХОН”
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдулла Абдураҳмонов (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.
VAR ассистенти: Тимур Галеев.
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Бекзод Арипов.