Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси мавсумда биринчи бор мағлубиятга учради

Клуб янгиликлари
Футзалчиларимиз 2-турнинг охирги ўйинида жорий чемпионатда илк бор енгилишди.

"Xuaxin-Жиззах" билан беллашувда етакчилардан бирига қарши жамоамиз жуда яхши ўйин намойиш қилди. Баҳснинг аксарият қисмида беш футзалчи билан ўйнаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари вазиятлардан унумли фойдаланганда ижобий натижа қайд этишлари ҳам мумкин эди. Раҳматов ва Чориевнинг голларига жамоамиздан Шерзод Мустафоев бир марта жавоб қайтарди. Охирги дақиқаларда бир неча қулай имкониятдан "Пахтакор" фойдалана олмади.

2-турдан кейин футзалчиларимиз 6 беллашувда 13 очко жамғаришган.

"XUAXIN-ЖИЗЗАХ" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:0)
"Пахтакор": Анваров, Фахриддинов, Элмуродов, Свиридов, Иброҳимов.
Захира: Ирсалиев, Усмон, Ҳасанов, Бобожонов, Комилов, Зоиров, Шобаҳромов, Мустафоев, Абдувалиев.
Голлар: Раҳматов 8, Чориев 29 - Мустафоев 30.