Футзал бўйича олий лига 2-тур баҳсларининг иккинчи кунида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин жамоаларнинг навбатма-навбат ҳужумлари остида кечди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" вазиятлардан унумлироқ фойдаланди. Раҳмонбердиев ва Зайниддиновнинг икки голига бўлим якунида Феруз Фахриддинов аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда эса Шуҳрат Тошмедов шогирдлари беллашувда бурилиш ясашга муваффақ бўлишди. Фахриддинов ҳисобни тенглаштиргач. рақиб яна олдинга ўтиб олди. Шундан кейин жамоамиз 4 тўп киритган ҳолда йирик ғалабани нишонлади. Акмал Элмуродов ҳисобига икки гол ёзилган бўлса, Дилшод Ирсалиев ва Муҳаммад Зоиров биттадан тўп киритишди. 5 ўйинда 13 очко тўплаган "Пахтакор" пешқадамликни сақлаб қолди. Эртага турнинг якуний баҳсида жамоамиз "Хуахин-Жиззах"га қарши майдонга тушади.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 6:3 (1:2)
"Пахтакор": Анваров, Фахриддинов, Элмуродов, Свиридов, Иброҳимов.
Захира: Ирсалиев, Усмон, Ҳасанов, Бобожонов, Комилов, Зоиров, Шобаҳромов, Мустафоев, Абдувалиев.
Голлар: Фахриддинов 19, 22, Элмуродов 27, 40, Ирсалиев 28, Зоиров 30 - Раҳмонбердиев 7, 25, Зайниддинов 18.