2008 йилги Чемпионлар Лигасидаги ўйинлардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Гуруҳ босқичида "Пахтакор" Ироқнинг "Арбил" жамоаси билан Иорданияда тўқнаш келган. Ироқдаги нотинчлик сабабли мазкур беллашув Иорданияда бўлиб ўтган. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Иккинчи бўлимда эса "Пахтакор" мезбонлар дарвозасини 4 марта ишғол қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлаган. Нодир Қўзибоев, Дарко Маркович, Александр Гейнрих ва Акмал Холматов киритилган тўпларга муаллифлик қилган.
Ўйинни ушбу ҳаволада тўлиқ ҳолда томоша қилиш имкониятига эгасиз:
"АРБИЛ" - "ПАХТАКОР" - 1:5 (1:1)
2008 йил 23 апрель. Зарқа. "Шаҳзода Муҳаммад Халқаро стадиони". 180 томошабин.
Ҳакам: Фарид Ал Марзуқи (БАА).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Дарко Маркович (Александр Гейнрих, 76), Акмал Холматов, Владислав Кирьян (Камолиддин Тожиев, 68), Ислом Иномов, Ренат Байрамов (Нодир Қўзибоев, 58), Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Илҳом Суюнов, Зайниддин Тожиев.
Голлар: Ҳайдар Ҳусан, 18 - 1:0. Салоҳ Тоҳир, 37-авт - 1:1. Қўзибоев, 69 - 1:2. Маркович, 73 - 1:3. Гейнрих, 80 - 1:4. Холматов, 90+2 - 1:5.
Огоҳлантиришлар: Кирьян, 33. Маркович, 38. Алиқулов, 77. З.Тожиев, 77.