"Сўғдиёна"га қарши ўйинда клубимиз тарбияланувчиси, ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ўринбоев асосий таркибда дебютини ўтказди.
У 16 ёш 183 кунлигида асосий жамоа сафида биринчи бор майдонга туширилди. Шу тариқа Ўринбоев жорий мавсумда Суперлигада ўйнаган энг ёши кичик футболчи бўлди.