ПФЛ Суперлиганинг 23-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтадиган баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 21 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 16 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 4 бор мағлубиятга учраган.
Агишевга қанотларда Олим Абдувосилов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Равшан Абдувоҳидов ишлайди.
"СЎҒДИЁНА" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Олимжон Абдувосилов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.