"Олимпик" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Биринчи 10-15 дақиқада ўйинга киришишимиз қийин кечди. Кейинроқ майдонга мослашдик ва ўйинга киришиб кетдик. Бугун асосан майдонда кураш кечди. Майдон текис эмаслиги сабабли комбинацион футбол кўрсатиш имкони бўлгани йўқ. Биринчи бўлим ўрталаридан ўйинни назорат қилишга ўтдик ва иккинчи бўлимда Аброр Исмоилов чиройли гол урди. Бундан ташқари, Санжар Қувватов ҳам учрашув охирида жуда яхши сейв намойиш қилди.
"Олимпик" яхши жамоа, ёқимли жамоа деса ҳам бўлади. Улар курашишга ҳаракат қилишди, ёш футболчилар ҳам ўсишади. Яқинда Тошкентда бошланадиган саралаш баҳсларида терма жамоа сафида ўйнайдиган "Олимпик" футболчиларига омад тилайман.