Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Шерлар" "Олимпик" меҳмони бўлади.
Жорий йилдан профессионал футболда ўз фаолиятини бошлаган "Олимпик" билан жамоамиз биринчи бор тўқнаш келади. Ушбу клуб таркибида "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларидан 11 нафари ўйнаб келмоқда. Уларнинг аксарияти ўтган мавсумда U-21 жамоамиз таркибида майдонга тушган. Ярим финалда мазкур жуфтлик ғолиби "Бунёдкор" - "Сурхон" жуфтлиги ғолибига қарши ўз майдонида ўйнайди.
Беллашувни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У ҳозиргача жамоамиз иштирокидаги фақат бир баҳсда ишлаган. Ўшанда "Шерлар" бу йил Суперлигада "Андижон"дан устун келганди.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 20 октябрь, чоршанба куни соат 15:30да "Жар" стадионида бошланади.
"ОЛИМПИК" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов (Тошкент), Дамир Искандеров (Нукус), Шавкат Раҳматов (Бухоро), Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Худойдотов (Тошкент).
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.