9 май - Хотира ва қадрлаш кунида халқимизнинг эзгу фазилатлари янада намоён бўлади.
Иккинчи жаҳон урушида ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳамон ўчгани йўқ. Уруш пайтида фронда ва фронт ортида миллионлаб юртдошларимиз иштирок этган, 450 мингдан ортиқ ватандошларимиз уруш туфайли ҳаётдан кўз юмишган.
Оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган инсонларга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг руҳини ёд этиш бугун бизнинг бурчимиз бўлиши даркор. "Пахтакор" футбол клуби Хотира ва Қадрлаш кунида барча фахрийларимизни табриклайди.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!