"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 22-турида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди.
Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этган баҳсда биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, лекин кўплаб голли вазиятлар яратилди. Ҳар икки посбон тўпни қайтарган ва ҳужумчилар ноаниқ ҳаракат қилган ҳолатлар учради. Иккинчи бўлим бошида олдинга ташланган меҳмонлар ҳисобни очишди. Раҳматиллаев посбонимиз Боймуродовдан қайтган тўпни дарвозага киритди. Кейин тўлиқ ташаббусга эришган ёшларимиз тўрт гол уришга эришишди. Дастлаб рақибдан Расулов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Ҳеч қанча ўтмасдан Файзуллаев пенальтидан унумли фойдаланди. Ўйин охирларида Эргашбоев ва Турдимуродов биттадан гол урган ҳолда йирик ғалабани таъминлашди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 4:1
(0:0)
15 октябрь. Қибрай.
Ҳакамлар: Ҳ.Музаффаров, Ф.Йўлдошев, А.Рихсибоев, С.Абдураҳмонов.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Боймуродов, Исломов (Абдулазизов, 58), Асқаров, Эргашбоев, Раҳматуллаев, Ирисметов (Турдимуродов, 78), Файзуллаев, Позилов, Ашуров, Ортиқбоев, Ўринбоев.
"Қизилқум": Бекмуродов, Расулов, Бозоров, Ҳусанов, Имомов, Тожиев, Нормуродов, Турсунов, Раҳматиллаев, Умаржонов, Мухторов.
Голлар: Расулов 64-авт, Файзуллаев 66-пен, Эргашбоев 78, Турдимуродов 88 - Раҳматиллаев 53.