U-14 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатида академиямиз тарбияланувчилари бронза медалларини қўлга киритишди.
"Навбаҳор" ёшлари билан беллашувда устунлик қилган Шуҳрат Бўриев шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз икки тўп киритишди. Диёр Эрманов ва Мироншоҳ Меҳмонов томонидан киритилган икки гол жамоамизга мазкур баҳсда ғалаба келтирди. Шу тариқа U-14 жамоамиз мамлакат чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Умид қиламизки, ушбу ёш тоифасидан асосий таркибга муносиб номзодлар етишиб чиқади.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:0 (1:0)
Голлар: Эрманов 26, Меҳмонов 58.