"Шерлар" Суперлиганинг 22-турида Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилади.
Чемпионат доирасида жамоалар 43 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол жамоамиз тарафида. 36 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 118 гол урилиб, 24 тўп ўтказиб юборилган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 18тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Ўз майдонида "Пахтакор" 7 бор ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. Ўтган мавсумда Тошкентда жамоамиз 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришганди.
Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.
Баҳсни жамоамиздан Шерзод Аъзамов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги беллашув 16 октябрь, шанба куни соат 16:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.