Футзалчиларимиз 1-турнинг иккинчи ўйинида "Максам-Чирчиқ"дан устун келишди.
Биринчи бўлимда жамоамизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келди, аммо рақиб посбони кўплаб вазиятларда чирчиқликларни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда эса ниҳоят рақиб дарвозасига йўл топилди. Стандарт ҳолатдан кейин Акмал Элмуродов ҳисобни очди. Кейин эса рақиб ҳимоясидаги хатолардан Алишер Иброҳимов ва Элмуродов фойдаланди. Ўйин якунида олдинга ўтган "Максам" икки тўп киритишга эришди. Охирги сонияларда эса Феруз Фахриддинов тўпни олиб қўйиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 4:2 ҳисобида зафар қучган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари эртага "Металлург" билан куч синашади.
"ПАХТАКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 4:2 (0:0)
Голлар: Элмуродов 26, 30, Иброҳимов 29, Фахриддинов 40 - Ғаниев 33, Фахриддинов 35-авт.
"Пахтакор": Суннат Анваров, Феруз Фахриддинов, Акмал Элмуродов, Константин Свиридов, Алишер Иброҳимов.
Захира: Дилшод Ирсалиев, Абубакир Усмон, Сардор Бобожонов, Муҳаммад Зоиров, Шоислом Шобаҳромов, Шерзод Мустафоев, Заҳриддин Абдувалиев.