Ўзбекистон чемпионати ярим финалида "Пахтакор" U-14 жамоаси "Хоразм"га пенальтилар сериясида ютқазди.
Ўйин мобайнида устунлик тўлиғича ёш футболчиларимиз тарафида бўлди, бироқ яратилган вазиятлардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди. Бир неча марта дарвоза олдидан ҳужумдаги ўйинчилар ноаниқ зарба беришди. Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагани сабабли ғолиб пенальтилар тепишда аниқланди. Афсуски, унда "Пахтакор" имкониятни бой бериб қўйди.
"ХОРАЗМ" - "ПАХТАКОР" - 0:0 (пенальтилар бўйича 4:2)