Тарихий ўйинлар рукнида бу сафар 2002 йилдаги муҳим ўйинлардан бирига эътибор қаратамиз.
Чемпионлар Лигасининг янги форматидаги илк мавсумида гуруҳ ўйинларига ўтиш учун "Пахтакор" уч рақиб тўсиғидан ўтган. Шулардан иккинчиси Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби эди. Ўша пайтда бу жамоа "Ал Иттиҳод" деб аталган. Қатардаги беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда "Пахтакор"га ғалаба зарур эди. Учрашувда ташаббусга эришган "Шерлар" рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришган. Сервер Жепаров жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, Зайниддин Тожиев ва Леонид Кошелев ҳисобни йириклаштирган голларга муаллифлик қилган. Шу тариқа жамоамиз навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритган.
Бундан 19 йил аввал ўтган беллашувни тўлиқ ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин:
"ПАХТАКОР" - "АЛ ГАРАФА"- 3:0 (0:0)
2002 йил 25 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 28000 томошабин.
Ҳакам: Фаридун Исфахониян (Эрон).
Голлар: Жепаров, 62 - 1:0. З.Тожиев, 69 - 2:0. Кошелев, 89 - 3:0.
"ПАХТАКОР": Павел Бутенко, Анвар Ғафуров, Гочгули Гочгулиев, Бахтиёр Ашурматов, Виталий Жалилов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Владислав Кирьян, Юрий Никитков (Қайрат Ўтабоев, 59), Марат Бикмаев (Зайниддин Тожиев, 46), Анвар Солиев (Темур Кападзе, 86).
Огоҳлантиришлар: Жалилов 77, Гочгулиев 90.