"Пахтакор" U-14 жамоаси Ўзбекистон чемпионати 2-турида "Турон"даги тенгқурларидан 4:1 ҳисобида устун келди.
Ўйин мобайнида тўлиқ ташаббусга эга бўлган Шуҳрат Бўриев шогирдлари жуда кўплаб голли имкониятларни юзага келтиришди. "Турон" дарвозабони бир неча марта жамоасини муқаррар голлардан асраб қолганини таъкидлаш лозим. 10-дақиқада Фарруҳ Агаев пенальтидан ҳисобни очди. 27-дақиқада рақибнинг кам сонли ҳужумларидан бирини Асилбек Абдусамадов самарали якунлаб, ҳисобни тенглаштирди. Кейинги ҳужумнинг ўзида бурчакдан узатилган тўпни Мироншоҳ Меҳмонов боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда дастлаб Чингиз Туймеқулов узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 69-дақиқада эса Ҳумоюн Назаров олисдан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ жойлади. 2-турдан кейин жамоамиз 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
"ТУРОН" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:2)
6 октябрь. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони.
Ҳакам: Н.Афинагенов (Тошкент).
"Пахтакор": Пачковский (Бахтиёров, 36), Шарипов (Туймеқулов, 44), Эрманов, Меҳмонов (Дилшодбеков, 54), Олимов, Агаев (Раҳматиллаев, 65), Сайдалиев (Акрамов, 54), Қидирбоев, Тоҳиров (Назаров, 45), Брюкхачев, Юнусов (Саидакбаров, 67).
Голлар: Абдусамадов 27 - Агаев 10-пен, Меҳмонов 29, Туймеқулов 54, Назаров 69.