Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ўйин қоидалари бўйича семинарда қатнашди

Клуб янгиликлари

Кеча "Пахтакор" стадионида жамоамиз футболчилари учун ўйин қоидалари бўйича сабоқ дарси ташкил этилди.
 

Унда ФИФА рефериси Владислав Цейтлин жамоамиз аъзоларига ўйин қоидалари бўйича маъруза қилди. Жорий йилнинг 1 августидан Европада ўзгартирилган қоидалар кучга киради. ПФЛ мусобақаларида бу келаси йилдан ишлатилишни бошлайди. Футболчиларни ўша қоидаларга тайёрлаб бориш мақсадида дастлабки семинар ўтказилди. Янги қоидаларда кўзда тутилган ўнгги умид фоли, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш, тўпни қўл билан ўйнаш ва бошқа ўзгаришлар хусусида футболчиларга маълумотлар берилди. ФИФА ҳаками турли ҳолатлар юзасидан уларнинг фикрини тинглаб, вазиятларни изоҳлаб ўтди.
Бундай семинар "Пахтакор" жамоаси учун янги мавсум арафасида ҳам ташкил этилиши белгиланди.