"Пахтакор" U-18 жамоаси чемпионат 17-турида "Янгиер" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.
Беллашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. 17-дақиқада Икромов рақибни олдинга олиб чиқди. Бунга биринчи бўлим тугаши арафасида Акбар Ўктамов ўз голи билан жавоб қайтарди. Ўктамов ҳозиргача рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этишга эришди. Жамоамизга ютуқ келтирган тўпни 88-дақиқада ҳимоячи Миркомил Абдураззоқов киритди. Мазкур ғалабадан кейин Дмитрий Ан шогирдлари очколар сонини 39тага етказишди ва иккинчи поғонани эгаллаб туришибди. Пешқадам "Нефтчи" икки ўйин кўп ўтказган ҳолда 45 очко жамғарган. Навбатдаги баҳсда жамоамиз 11 октябрь куни "Сурхон" меҳмони бўлади. 18 октябрда эса "Нефтчи" билан ўзаро беллашувда ёшларимиз ўз майдонида ўйнашади.
"ПАХТАКОР" - "ЯНГИЕР" - 2:1 (1:1)
4 октябрь. Қибрай. 31 томошабин.
Ҳакам: А.Эргашев (Тошкент).
"Пахтакор": Нажафалиев, Пўлатов, Хананов, Исломов, Абдусаломов, Поёнов, Мифтахутдинов (Норқулов, 86), Беглархонов (Жумахонов, 46), Ўктамов (Мустафоқулов, 84), Абдураззоқов, Турдимуродов (Тоҳиржонов, 69).
Голлар: Ўктамов 43, Абдураззоқов 88 - Икромов 17.