Тошкентда U-14 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Мусобақа марказлашган форматда ташкил этилган. Жамоамиз ўз гуруҳида "Локомотив", "Турон" ва "Одил Жуниор" тарбияланувчилари билан беллашади. Ўйинлар бўлими 35 дақиқадан давом этади. Гуруҳ ғолиблари ва учта энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари чорак финалга йўлланмани қўлга киритишади.
Дастлабки турда "Локомотив" билан тўқнаш келган Шуҳрат Бўриев шогирдлари рақибдан 2:0 ҳисобида устун келишди. Кўплаб голли вазиятларни юзага келтирган ёш футболчиларимиз уларнинг иккитасидан унумли фойдаланишди. Феруз Олимов боши билан аниқ зарба йўллаган бўлса, Фарруҳ Агаев 20 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. 2-турда "Пахтакор" 6 октябрь, чоршанба куни "Бунёдкор" академияси майдонида "Турон"га қарши майдонга тушади. Беллашув соат 10:30да бошланади.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:0 (0:0)
4 октябрь. Тошкент. "Чиғатой" стадиони.
Голлар: Олимов 56, Агаев 70.