"Бунёдкор" академияси майдонида "Пахтакор"нинг афсонавий ҳимоячиси Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилди.
Турнирда 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда майдонга тушди. Исроил Турсунхўжаев бошчилигидаги "Пахтакор-2011" "В" гуруҳида "Металлург", "Чиғатой" ва "Лидер" жамоаларига қарши баҳс олиб борди.
1-тур
"Пахтакор" - "Металлург" - 4:2
2-тур
"Пахтакор" - "Чиғатой" - 2:1
3-тур
"Пахтакор" - "Лидер" - 7:0
Ярим финалда эса "Бунёдкор" билан кечган кескин ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар тепишда рақибдан устун келган ёш футболчиларимиз финалда "Дўстлик" жамоасини 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди.
Ярим финал
"Пахтакор" - "Бунёдкор" - 1:1 (пенальтилар бўйича 5:3)
Финал
"Пахтакор" - "Дўстлик" - 3:0
Жамоамиз ҳужумчиси Элшод Алланазаров 10 гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Иброҳим Камолиддинов эса турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.