Суперлига 21-турида жамоамиз Қўқонда 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтган бўлишига қарамай, кўпроқ кескин вазиятларни юзага келтирган майдон эгалари икки тўп киритишга эришишди. Ҳар икки гол стандарт ҳолатлардан кейин киритилди. Дастлаб 9-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Рустамов боши билан дарвозага тўғрилаб юборди. 40-дақиқада эса аутдан ўйинга киритилган тўпни Ҳасанов яқин масофадан дарвозага йўллади. Биринчи бўлимда жамоамиздан Чераннинг ўта хавфли уринишини мезбонлар посбони бартараф этди.
Иккинчи бўлимни "Пахтакор" ҳужумкорлик билан бошлади. 26 дақиқа мобайнида "Шерлар" мезбонлар дарвозаси олдида ўнга яқин голли имкониятларни вужудга келтиришди. 47-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Азмиддинов дарвозага киритди. 71-дақиқада эса Ҳамробековнинг узатмасидан кейин Эркинов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ кейин мезбонлар яна икки тезкор гол уришди. Бамба ва Азимовнинг аниқ зарбалари "Қўқон-1912"га 4:2 ҳисобида ғалаба келтирди.
"Пахтакор" ФИФА кунларидан кейин Суперлигада 16 октябрь куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши майдонга тушади.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 4:2 (2:0)
1 октябрь. Қўқон. "Марказий" стадион. 6947 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, С.Шоюсупов, А.Усмонов, А.Тўхтасинов.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: А.Давиденко.
"Қўқон-1912": Абдуллаев, Собиржонов (Азимов, 61), Бекмуродов (Маликжонов, 61), Норбеков, Маматхўжаев, Рустамов, Ҳасанов, Мерзляков, Йосович, Бамба (Мелиев, 74), Холмуҳаммедов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Азмиддинов, 46), Аъзамов (Чобанов, 42), Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 46), Эркинов (Турғунбоев, 74), Черан, Ҳамдамов, Темиров (Матич, 79).
Голлар: Рустамов, 9 - 1:0. Ҳасанов, 40 - 2:0. Азмиддинов, 47 - 2:1. Эркинов, 71 - 2:2. Бамба, 73 - 3:2. Азимов, 76 - 4:2.
Огоҳлантиришлар: Аъзамов, 15. Ҳасанов, 44. Маматхўжаев, 45.