1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан юртимиздаги барча устоз, ўқитувчи ва мураббийларни табриклаймиз.
Турли соҳаларда мамлакатимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган инсонларнинг барчасини ўқитувчи ва мураббийлар тарбиялаган, шахс сифатида шаклланишига катта ҳисса қўшган. Ҳар бир соҳа бўйича мутахассислар тайёрланишида устозларнинг улкан хизмати ётибди. Ўзбекистонда спорт, хусусан футболнинг ривожланиб боришида ҳам меҳнат қилиб келаётган мураббийларнинг тутган ўрни беқиёс.
Ёш авлодга билим ва тарбия беришга ҳисса қўшаётган, Ватанимизнинг эртанги куни пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.
1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Ўзбекистонда меҳнат қилиб келаётган барча устоз, ўқитувчи ва мураббийларни табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, бахт, омад ва фаолиятида янги муваффақиятларни тилаб қоламиз. Байрамингиз муборак бўлсин!