"Пахтакор" ёшлар жамоаси 21-турда Қўқондан бир очко билан қайтди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа рақибга босим уюштиришга интилди. 21-дақиқада Етовқўзиев ўткир бурчакдан туриб дарвоза томон зарба берди ва тўп дарвозадан ўрин олди. Ушбу гол бўлим охиригача ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда голли вазиятларни жамоамиз кўпроқ юзага келтирди. Холдорхонов, Турдимуродов ва Позиловнинг хавфли зарбаларидан сўнг мезбонлар посбони тўпни қайтариб юборди. 81-дақиқада бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Асқаров боши билан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади - 1:1. Қолган дақиқаларда дуранг натижа ўзгармади ва томонлар биттадан очкони қўлга киритишди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:0)
30 сентябрь. Қўқон. 2-БЎСМ стадиони.
Ҳакамлар: А.Тўхтасинов, Ш.Аъзамов, А.Исақов, Ш.Ваҳобжонов.
Назоратчи: Д.Роман.
"Қўқон-1912": Ҳусанов, Ваҳобов, Етовқўзиев, Миркомилов, Қурбонов, Исақов, Аҳмадалиев, Маматқулов, Шарипов, Адҳамов, Чўлпонов.
"Пахтакор: Йўлдошев, Абдулазизов (Турдимуродов, 71), Асқаров, Эргашбоев, Аноров, Файзуллаев, Абдураззоқов, Тодоров, Ортиқбоев (Позилов, 71), Ўринбоев (Исломов, 63), Холдорхонов.
Голлар: Етовқўзиев. 21 - 1:0. Асқаров, 81 - 1:1.