Клуб янгиликлари

"Қўқон-1912" билан ўйинни Вадим Агишев бошқаради

Клуб янгиликлари
Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 20 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 16 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган.

Агишевга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Алишер Тўхтасинов ишлайди.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Алишер Тўхтасинов (Андижон).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
Комиссар: Александр Давиденко.