"Турон"ни мағлуб этгандан сўнг "Шерлар" Суперлигада ўзи билан тўқнаш келган 38 жамоанинг барчасини доғда қолдиришди.
Яйпан клуби Ўзбекистон чемпионатида бизга рақиб бўлган 38-жамоага айланганди. Биринчи даврада дуранг қайд этилганди. Шанба куни Тошкентда ушбу рақибдан устун келгач, "Пахтакор" чемпионатларда ўзи билан майдонга тушган барча жамоани енгган клубга айланди. Чемпионатларда рақиблар билан ўзаро қарама-қаршиликларда "Пахтакор" салбий кўрсаткичга эга бўлмаган ягона клуб ҳисобланади.