"Пахтакор" бош мураббийи "Турон" билан баҳсдан кейин беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Ўйинни жуда яхши бошладик. Гол ҳам урдик. Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлдик. Танаффусга чиқишдан олдин футболчилар бир оз ҳушёрликни йўқотишди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида кўрсатган ўйинимизни тушунмадим. Бу мен билган “Пахтакор” эмасди. Сусткашликка йўл қўйишимиз натижасида рақиб мувозанатни тиклади. Лекин кейин ташаббусни қўлга олдик. Ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Қайсидир маънода ўтган тур “Андижон”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди.
Иккинчи бўлимда рақиб олдинга ўтди. Улар танаффусдан сўнг янги ҳужумчи билан майдонга чиқишди. Натижада уларнинг мураббийи танлаган тактикадан сўнг бизда кўпроқ ҳужумга ўтиш имконияти юзага келди. Ҳисобни тенглаштиришгани билан бизга кўп бўш ҳудудларни яратишди. “Турон”нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда.