Суперлига 20-турида "Пахтакор" Тошкентда "Турон"дан 3:1 ҳисобида устун келиб, чемпионлик сари катта қадам ташлади.
Дастлабки дақиқаларданоқ ўйинда тўп назоратини ўз томонига оғдирган "Шерлар" рақиб дарвозаси олдида кескин ҳолатлар яратишди. Темиров ва Алижоновнинг уринишларига аниқлик етишмади. 26-дақиқада эса Муҳиддинов узатиб берган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 1:0. Бу Драганнинг мавсумдаги 11-голи бўлди. Бўлим охирида меҳмонлардан Муртазоевнинг аниқ зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди.
Иккинчи бўлим бошида рақиб босим уюштирди ва 49-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Касминин яқин масофадан тўпни дарвозага киритди. Шундан сўнг яна олдинга ташланган жамоамиз 62-дақиқада олдинга чиқди. Ҳамдамовнинг чап қанотдан жарима майдони марказига оширган тўпини Темиров оёғи билан дарвозага жойлади. Шерзод учун бу Суперлига-2021даги 5-голга айланди. Устунликни сақлаб турган "Пахтакор" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда орадаги фарқни оширди. Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Эркинов ўйинга нуқта қўйди - 3:1.
Навбатдаги ғалаба билан "Пахтакор" 14-чемпионликка жуда яқинлашди.
"ПАХТАКОР" - "ТУРОН" - 3:1 (1:0)
25 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2203 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Л.Долимов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: Ш.Саид.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Муҳиддинов (Иминов, 90+4), Турғунбоев (Эркинов, 79), Черан, Ҳамдамов (Холматов, 90+4), Темиров.
"Турон": Зиёвуддинов, Умиров (Ким Бо Ёнг, 46; Зокиров, 75), Тоштемиров, Абдураимов, Муртазоев, Тошпўлатов (Эрматов, 75), Касминин, Абдурашидов, Бабич (Абдуллажонов, 75), Поньевич, Тошмирзаев.
Голлар: Черан, 26 - 1:0. Касминин, 49 - 1:1. Темиров, 62 - 2:1. Эркинов, 90+2 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Тоштемиров, 3. Темиров, 63. Черан, 65. Турғунбоев, 73. Анзур Исмоилов, 74. Эрматов, 84.
Четлатиш: Эрматов (ўйиндан сўнг).